Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Ўзгидромет дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди.

Фото: «Tez News»

6-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.

Республикада шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Қайд этилишича, 7-8 февралда Ўзбекистонда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.

7-8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда

Янгиликлар