Тошкентда одамларни чет элга ишлаш учун юборган фирибгарлар аниқланди

Тошкент шаҳрида 14 нафар фуқарони чет давлатларга ишга юбориб, уларни турли қийинчиликларга дучор қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Tez News’га Бош прократура матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро М.А. ҳамда С.С. олдиндан тил бириктириб, Қ.М. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Европа давлатларига ойига 2000-3000 АҚШ доллари тўланадиган ишга юборган. Ишчи визаларини олиб бериш эвазига жами 5 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Бундан ташқри, ушбу шахслар 2019 йилнинг ноябрь ойида 14 нафар фуқарони Украинанинг Киев шаҳрида ойига 500 АҚШ доллари ойлик тўланадиган қурилиш ишларига ишга жойлашган. Кейин Европа давлатларига ишга ўтказиб беришга кўндириб, Киевга етиб бориши учун 2019 йилнинг 29 ноябрида авиачипта олишган. Киевдаги қурилиш фирмасида уларнинг паспортини олиб қўйиб, 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир меҳнат шароитларида ишлатиб, 17 500 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақларини бермасдан алдаб келишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро М.А., С.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Фарғона шаҳрида Кореяга ишга юборишини айтиб, танишини салкам 115 млн сўмга «ухлатган» эркакка жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: