ХТВ Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида ўқувчи қизлар билан болалар гинекологи иштирокида суҳбат ўтказилганлигига изоҳ берди

Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 238-мактабнинг юқори 9-, 10-, 11-синф ўқувчи қизлари билан болалар гинекологи иштирокода суҳбат ўтказилганлиги хақидаги маълумотларга изоҳ берди.

Фото: sof.uz

Хабарга кўра, эрта турмуш ва туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси болалар гинекологи иштирокида суҳбат ўтказилган.

Таъкидланишича, давра суҳбати Сенатнинг «Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқлари асосида ташкил қилинмоқда.

«Бу каби ўсмирлик физиологияси, репродуктив саломатликка оид мулоқотларни барча умумтаълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари билан режага мувофиқ ўтказиш белгиланган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сухбатда ўқувчи қизларга болалар гинекологи томонидан қизларнинг 16-18 ёшда она бўлиши салбий оқибатларга олиб келиши, кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзандни дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқиши тўғрисида тушунтиришлар бериб борилади.

Янгиликлар