Ўзбекистонда 5 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

5 апрель кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Фото: Jahon.uz


Хабарга кўра, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.

Қайд этилишича, пойтахтда эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади.

Янгиликлар