Айрим битирувчи курс талабаларининг тўлиқ ставка ишлашига рухсат берилди

Барча тиббиёт ва ОТМларнинг айрим йўналишларида таҳсил олувчи битирувчи курс талабаларига тўлиқ ставкада ишлашга рухсат берилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарориида белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:

  • барча тиббиёт ва ОТМларнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;
  • барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.

«Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.

Соғлиқлни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.

Янгиликлар