Наманганда қалбаки 10 минг АҚШ долларини ҳақиқий 6 минг АҚШ доллaрига сотаётган шахслар ушланди

Маълум бўлишича, 28 январь куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига Косонсой туманида яшовчи хусусий тадбиркор томонидан ариза келган.

Ушбу аризага кўра, шу туманда яшовчи икки нафар шахс ноқонуний равишда қалбаки АҚШ валютасини сотиш билан шуғулланаётганлиги ҳамда қалбаки 10 минг АҚШ доллaрини ҳақиқий 6 минг АҚШ доллaрига сотишини таклиф қилганини маълум қилган.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ томонидан аризада номи келтирилган шахслар ва уларнинг бир нафар шериги бир гуруҳ бўлиб, қалбаки 10 минг АҚШ долларини аризачига 63 миллион cўмга сотаётган вақтда ушланган.

Таъкидланишича, ушбу шахслар қалбаки 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Косонсой туманидаги хусусий тадбиркордан олганликлари аниқланган.

Маскур ҳодиса юзасидан ЖКнинг 176-модда 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тартиби жорий қилинган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар