Вакцина олган кўнгилли фуқаронинг саломатлиги суғурталанишига изоҳ берилди

Вакцина олган кўнгилли фуқаронинг саломатлиги суғурталанганлиги ҳақида Инновацион ривожланиш вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Назокат Абдуқундузова маълумот берди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати

Назокат Абдуқундузованинг сўзларига кўра, клиник тадқиқот давом этаётган пайтда хоҳ биринчи доза ёки иккинчи доза бўлсин, фуқарода оғир ўзгаришлар кузатилаётган бўлcа, кўрсатмага биноан шифохонага ётқизилади ҳамда даволаш муолажалари тўлиқ қопланади.

Шунингдек, агар тадқиқот давомида вакциналанган кўнгилли фуқаронинг соғлигида ножўя ўзгаришлар кузатилса, унинг саломатлигини тиклашга сарфланган харажатлар тўлиқ қопланади ёки унга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.

Маълумот учун, 4 февраль ҳолатига Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида 6337 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 998 нафари вакцинанинг 2-дозаси билан эмланган.

Мавзуга доир: