Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида 6 баллгача ер қимирлади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бир кунда икки маротаба зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Республика сейсмик прогностик мониторинг марказига асосланиб Gazeta.uz  хабар қилди.

Хабарга кўра, биринчи зилзила эпицентри Тошкент вилояти Пскент туманида соат 2:52 да, эпицетрда магнитуда 4,4 ни ташкил этди. Ўчоқ чуқурлиги — 10 километр. Тошкентда ер ости силкиниши кучи 4 балл, Гулистонда — 3 балл, Жиззах ва Наманганда  — 2 балл бўлган.

Қайд этилишича, иккинчи зилзила эрталаб соат 6:04 да Қирғизистоннинг Қадамжой вилояти ҳудудида, Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан чегараси яқинида содир бўлган, Тошкентдан 252 километр жануби-шарқда.

Фото: Gazeta.uz

Таъкидланишича, зилзила эпицентрида магнитуда 4 бўлган ва ўчоқ чуқурлиги 13 километр.

Шунингдек, зилзила Фарғона шаҳрида (эпицентридан 18 километр узоқликда) 4 балл, Aндижон ва Наманганда 2 баллгача сезилган.

 

Янгиликлар