«Ўзбекистон Республикаси нефть-газ соҳасидаги асосий лойиҳалар бўйича битимларни имзолашнинг тантанали маросими»

Ўзбекистон нефть-газ соҳасидаги муҳим лойиҳалар бўйичайирик шартномалар имзоланди.

Ўзбекистонда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ кониниривожлантириш лойиҳасига банк молиявий маблағларинижалб этиш шартлари белгилаб олинди. Лойиҳанимолиялаштиришнинг тегишли индикатив шартлари бугун, Тошкентда, «ВЭБ.РФ» Давлат ривожлантиришкорпорацияси, Газпромбанк ва лойиҳа инвестори  SurhanInvestments Limited томонидан имзоланди. Мазкур ҳужжат10 йил муддатга 900 миллион АҚШ долларигача бўлганмиқдорда кредит линияларини жалб этиш бўйичаимзоланди. Ҳужжат «ВЭБ.РФ» Бошқарув раисинингўринбосари Даниил Алгульян, Газпромбанк

Бошқарувираисининг ўринбосари Алексей Белоус, Surhan GasChemical Operating Company Бош директори Андрей Игнатовлар томонидан имзоланди.  Имзолаш маросимиВЭБ.РФ раиси Игорь Шувалов иштирокида  ўтди.

«Мустақилликнинг 25 йиллиги» лойиҳасида ЎзбекистонРеспубликасининг Сурхондарё вилоятидаги инфратузилмагамувофиқ тарзда табиий газ захираларини қидириш ва қазиболиш, ҳамда 5 млрд куб метр қувватга эга бўлган газниқайта ишлаш заводини қуриш назарда тутилган. ЛойиҳаЎзбекистон Республикаси ҳукумати ва инвесторларконсорциуми ўртасида 2017 йил 5 апрелда имзоланганмаҳсулотни бўлиб олиш(тақсимлаш) ҳақида битимгамувофиқ амалга оширилмоқда.

Газ кони ва қайта ишлаш заводининг қурилиш майдониСурхондарё вилоятидаги Бойсун шаҳридан 20 км узоқликдажойлашган. 2017-2019 йиллар оралиғида лойиҳа томонидансейсморазведка ва қидирув ишлари якунланиб, баҳолашқудуқларини бурғулаш ишлари амалга оширилди. 2020 йилда эса эксплуатацион қудуқларни бурғулаш ишларибошлаб юборилди. Газни қайта ишлаш заводининглойиҳалари ва қурилиши Shell компаниясининглицензияланган технологиялари асосида олиб борилмоқда.

«Ушбу ҳужжатнинг етакчи Россия банклари томониданимзоланиши лойиҳани амалга оширишнинг муҳимбосқичларидан бири бўлиб, бу ушбу лойиҳага молиявиймаблағларни жалб қилиш бўйича битимни 2021 йил охиригақадар бажариш имконини беради»,дейди Surhan GasChemical Operating Company Бош директори Андрей Игнатов.

Лойиҳа инвесторларидан бири Андрей Филатов ҳужжатимзолангандан сўнг қўйидагиларни таъкидлаб ўтди: «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конини ривожлантиришлойиҳаси ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида амалгаоширилаётган асосий лойиҳалардан бири бўлиб, саноаттармоқлари ва минтақани ривожлантириш учунстратегик аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасилойиҳани республика ва ҳудудий бошқарув органларидаражасида фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда ваинвесторларнинг ишлаши учун қулай шарт-шароитларнияратиб бермоқди. Мен Лойиҳа иштирокчилари номиданШавкат Миромонович Мирзиёев ва Республика ҳукуматигаушбу минтақада фаолият олиб бориш учун имкониятяратилгани, бугун Ўзбекистонда рўй бераётган муҳиминфратузилмавий ўзгаришларда иштирок этаётганимизучун миннатдорлик билдираман. Россия етакчибанкларининг Ўзбекистондаги муҳим инфратузилмавийлойиҳадаги иштироки Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигинингюқори даражаси ва Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитигабўлган ишончини яна бир бор тасдиқлайди».

Бундан ташқари, Россия томонидан ВЭБ,Газпромбанк ваАО «ЭКСАР», Ўзбекистон томонидан «Ўзтрансгаз» АЖ, Узбекистан энергетика вазирлиги ва ЎЗбекистон Молиявазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг газ ташиш тизимини модернизациялаш» лойиҳасиниташкиллаштириш тўғрисида битим имзоланди.

Газпромбанк Бошқаруви раисининг ўринбосари Алексей Белоус лойиҳада Россия компанияларининг иштирокиҳақида тўхталиб, шундай деди:

Газпромбанк 2017 йилдан Ўзбекистон Республикасилойиҳаларини молиялаштириб келмоқда, шу сабабдан ушбушартнома Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорликмуносабатлари давомчиси ҳисобланади. Ҳужжат ташқисавдо муомалаларини қўллаб-қувватлаш ва халқаромолиявий хизматлар бозорини ривожлантиришгайўналтирилган ҳамда миллий маҳсулотни хориж бозоригаолиб чиқишни рағбатлантириш ва Россия экспортчиларининг рақобатдошлигини мустаҳкамлашбўйича ЭСКАР билан самарали ҳамкорлик натижасидир».

Шунингдек, учрашув жараёнида Jizakh Petroleum лойиҳасиучун юқори технологияли маҳсулотлар ва «ЎзбекистонРеспубликаси газ ўтказиш тизимини модернизациялаш»лойиҳаси учун юқори технологияли қувур маҳсулотларэкспортини қўллаб-қувватлаш борасида Россия экспорт маркази билан битимлар имзоланди.

ЧТПЗ гуруҳи тижорат директори Денис Приходько Ўзбекистонга қувур маҳсулотларини экспорт қилиш бўйичашартномани шарҳлаб ўтди:

«Компаниямиз қувур бозоридаги асосий иштирокчиларданбири эканлиги, нафақат қувурлар, балки қувур ечимлари вахизматларининг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Ўзбекистонда истеъмолчилар билан ишлашга умидимизкатта. Ўзбекнефтегаз, Eriell Group лойиҳалари биланишлаш бўйича ҳам катта тажрибага эгамиз. Шунингдек, бугун Enter Engineering компанияси ва Ўзбекистон газ узатиш тизимини реконструксия қилишда иштирок етишучун Россия экспорт маркази ўртасида битим имзоланди. Бу Ўзбекистон учун ҳам, Россия учун ҳам жуда муҳимҳужжат. Ишончим комилки, биз узоқ йиллар давомидаЎзбекистон иқтисодиёти тараққиёти манфаати йўлидамеҳнат қиладиган юқори сифатли маҳсулотларни таклифэта оламиз», – деди Приходько.

 

 

Шу билан бир қаторда айни пайтда Ўзбекистондагишериклар билан маҳсулотга бўлган талабларни тўлақонлитушунишлари, етказиб бериш муддатлари борасида фаолишлар амалга оширилаётганини ҳам айтиб ўтди.  Яқинойларда маҳсулотни етказиб бериш бўйича тайёргарликишлари ҳам жадал суръатда олиб борилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида