Юнусобод туманида йигит қиз билан жанжалашиб унга қўл кўтарди

Тошкентнинг Юнусобод туманида ёш йигит қизни уриб юборди. Бу ҳақда Repost.uz нашри аноним манбага таяниб хабар беради.

Аниқланишича, воқеа 6 август куни соат 11:00 да Аҳмад Дониш кўчасида содир бўлган. Видеода йигит қизнинг юзига бир неча маротаба тарсаки тушириб, қопол ҳаракатлар билан уни итараётгани акс этган.

Ҳозирда воқеа юзасидан расмий маълумот берилмаган.

 

Янгиликлар