Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди

Ўзбекистонда Ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди.

Қайд этилишича, бу мамлакатда ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғи ҳамда мулкини ҳимоялаш, шунингдек қийин вазиятларда кўмак кўрсатиш мақсадида амалга оширилмоқда. Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг бу бўйича тегишли буйруқни имзолаган.

«Ҳурматли фуқаролар ва юртимизнинг меҳмонлари! Ўзингизга ёки яқинларингизга нисбатан ҳар қандай таҳдидли вазиятларда, хонадонда, кўчада ёки йўлларда бўлишингиздан қатъий назар Ички ишлар органларига 102, 1102 ва 1173 қисқа рақамлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.