Россияда Ўзбекистон фуқаросини калтаклаган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Аввалроқ, Россияда Ўзбекистон фуқароси калтакланди, деб хабар берган эдик. Ҳозирда ушбу ФМС ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Томск тергов бўлимига асосланиб, Qalampir хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Россия Федерациясининг Томск вилояти Тергов бўлими Томск миграция марказида Ўзбекистон фуқаросига нисбатан зўравонлик ишлатилгани тўғрисида текширув ўтказган.

«Россия Ички ишлар вазирлигининг Томск вилояти бўйича хизмати Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 286-моддаси 3-қисмининг «а» бандида (зўравонлик ёки ундан фойдаланиш таҳдиди билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган миграция бўлими ходимига қарши жиноий иш қўзғатди», —  дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда.

Янгиликлар