Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида келиб чиққан ёнғин ўз вақтида бартараф этилди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Хабарга кўра, 7 май куни соат 09:13да Юнусобод тумани Севинч МФЙдаги кўп қаватли уйларнинг бирида, хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан. Ёнғиндан уйнинг ушбу қисмидаги 10 кв.м майдони зарарланган.

Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВВ ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб борган ҳамда қисқа фурсатларда ёнғин бартараф этилган. Натижада уйнинг 60 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Янгиликлар