Сурхондарёда кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари юз берди — видео

6-7 май куни Сурхондарё вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари юзага келган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.


Хабарга кўра, Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёққан кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқимлари Шеробод туманидаги Қорабоғ ҚФЙ ва Учёғоч, Гулистон, Ғўржак-2 МФЙдаги 16 та, Қумқўрғон тумани Азларсой, Боғаро ва Элобод МФЙдаги 340 та аҳоли хонадонлари ва томорқасига кирган.

Фото: ФВВ

Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия, Транспорт, Энергетика вазирликларининг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда табиий офат оқибатлари бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ФВВ

Янгиликлар