Ўзбекистонда 7 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 7 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–19 даража, кундузи 34–36 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Янгиликлар