Сурхондарёда қизларга диний таълим бераётган ноқонуний ҳужра аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари хамкорлигида 14 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида вояга етмаган қизларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган фуқаро аниқланди.

Хусусан, Денов шаҳри Оловуддин маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл тегишли рухсатсиз яшаш хонадонида ҳужра ташкил қилиб, 2005–2011 йиллар оралиғида туғилган 6 нафар вояга етмаган қизга диний сабоқ бериб келган.

Қизлар орасида Оловуддин маҳалласидан ташқари қўшни Юрчи, Шакарқул, Водий маҳаллаларидан келганлар ҳам бўлган. Улар ушбу ҳудудлардаги умумтаълим мактабларининг 4–10 синф ўқувчилари ҳисобланади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар