Фурқат туманида салкам 800 млн сўмга таъмирланган 2 та боғча биноси фойдаланишга топширилди

Фарғона вилояти Фурқат туманида 790 миллион сўмга таъмирланган 49 ва 50-боғча бинолари очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фурқат туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Фурқат туманида Чекчувалдоқ қишлоғидаги 28-сонли МТТ филиали биноси таъмирланган ҳамда 75 ўринга мўлжалланган 49-сонли боғчага айлантирилган. Мазкур таълим ташкилотини таъмирланиши учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 370 миллион сўм ажратилган.

Фото: Фурқат туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Халқобод қишлогидаги 34-сонли МТТ филиали биноси ҳам таъмирланган ва 50-сонли боғчага ўзгартирилган. Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 75 ўринга мўлжалланган. Хабарга кўра, ушбу боғчанинг таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 420 миллион сўм сарфланган.

Фото: Фурқат туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур таълим ташкилотларининг очилиш маросимида туман ҳокими Дилмурод Солиев иштирок этган. Тадбир давомида боғча тарбияланучиларга эсдалик совғалари топширан.

Фото: Фурқат туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан аввал Учкўприкда қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган боғча ва Андижон шаҳрида қиймати салкам 4,5 миллиард сўм бўлган хусусий боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кейинчалик Бухоро туманида қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган боғча ҳамда Когон шаҳрида қиймати 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлган боғча очилгани маълум қилинган.

Янгиликлар