Билл Гейтс инсоният ҳаётига таҳдид солувчи икки омил борлигини айди

«Microsoft» асосчиси Билл Гейтс «Еxpress»га интервьюсида инсоният тез орада янги ҳалокатли таҳдидларга дуч келишини таъкидлади,  дея хабар берди ЎзА.

Фото: Lenta.Ru

Хабарга кўра, Microsoft асосчиси Билл Гейтс берган интервьюсида инсоният ҳаётига таҳдид солувчи асосий икки омил борлигини таъкидлаган.

Унингча, таҳдидларнинг биринчиси иқлим ўзгариши бўлиб, бундаги қурбонлар пандемия давридагидан кўра анчагина кўп бўлади.

«Иккинчиси эса, биотерроризм ҳисобланади. Кимдир инсониятга қарши янада ҳалокатли вирус яратиши мумкин», —  деган Гейтс.

Янгиликлар