Зангиотада чорва фермер хўжалигига қарашли 30 сотих ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Зангиота туманида чорва фермер хўжалигига қарашли 30 сотих ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Tez News’га Бош прокуратура хабар берди.

«Н.» МТП раҳбари О.А. фуқаро Ғ. нинг ишончига кириб, унга тумандаги «Т.» чорва фермер хўжалигига қарашли 30 сотих суғориладиган ер майдонини 27 700 АҚШ долларига сотилишини айтиб, кейинчалик ушбу ер ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 10 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.А. га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Ургутда бир гектар ер ажратиб бериш эвазига 30 минг доллар сўраган ҳокимлик вакили ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Тошкентдан ер олиб бериш учун 352 минг доллари талаб қилган ҳокимият ходими қўлга олинди

Янгиликлар