Бухорода Миллий гвардия томонидан дизель ёқилғисининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

3 февраль куни Бухоро вилоятида Миллий гвардия томонидан ноқонуний равишда нефть маҳсулотларини сотаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда EuroAsia хабар берди.

Фото: soymotor.com

Хабарга кўра, 3 февраль куни Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси 10-алоҳида отряди ҳамда вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида олинган маълумотлар асосида, Ғиждувон туман «Оқгул» МФЙда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Н.Р. ўз яшаш хонадони олдида қонун талабларига зид равишда дизель ёқилғисининг ҳар бир литрини 5500 сўмдан сотаётган вақтида аниқланган.

Қайд этилишича, фуқаро Н.Р. нинг яшаш хонадони унинг розилиги билан холислар иштирокида кўздан кечирилганда жами 200 литр сиғимли 3 дона темир идишда 600 литр дизель ёқилғисини хавфсизлик қоидаларига зид равишда, ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар