Сўхда аэродром қурилиши бошланди

Фарғона вилояти Сўх туманида 4,5 гектарли аэродром қурилиши бошланди. Бу хақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради.

Фото: Effect.uz

Хабар берилишича, мазкур аэродром қурилиши учун туманнинг «Новобод» МФЙ ҳудудидан жами 4,5 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, учиш ва қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метрни ташкил этади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмдан иборат.

Шунингдек, қурилиш ишларини май ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган.

Таъкидланишича, бош вазир  А.Арипов туманга ташриф буюриб, «Сўх туманини 2020–2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга кўра, туманда аэродром қуриш вазифасини топширган эди.

Янгиликлар