Тошкентда 3 та автомашина иштирокида дахшатли ЙТҲ содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Миробод туманида Zeekr автомашинаси иштирокида аянчли ЙТҲ акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 8 февраль куни тахминан соат 15:45 атрофида Миробод тумани Нукус — Миробод кўчалари кесишган чорраҳасида KIA, Mаtiz ва Zeekr автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида КIA, Matiz, ҳайдовчилари ва Zeekr автомашинасининг ҳайдовчиси ҳамда йўловчиси шифохонага олиб борилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар