ДХХ Навоийда МЧЖ бош муҳандисини пора билан ушлади

Навоийда МЧЖ бош муҳандиси тадбиркорнинг ишини танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтиб, 1000 доллар олганда ушланди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказган. Унда «И.К.» МЧЖ бош муҳандиси пора билан ушланган.

Аниқланишича, бош муҳандис «Ғ.» МЧЖ раҳбаридан уни Навбаҳор туманида қудуқ қазиши учун пудратчи ташкилот сифатида иштирок этишини танишлари ёрдамида ҳал қилиб беришини айтган ва бунинг эвазига 1000 олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар