Жаҳон банки Украинага қўшимча 1,5 млрд доллар ажратади

Жаҳон банки Украинага қўшимча 1,5 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратилишини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, Жаҳон банки томонидан Украинага ажратилган ёрдамнинг умумий миқдори 4 миллиард доллардан ошди. Банкнинг ижроия кенгаши учун 1,5 миллиард доллар миқдорида қўшимча молиялаштиришни маъқулланди.

Баёнотда айтилишича, Украина учун молиявий ёрдам пакети Буюк Британия, Нидерландия, Литва, Италия ва Латвия томонидан қўллаб-қувватланади. Бундан ташқари, янги кўп донорлик мақсадли жамғармасидан бадаллар бўлади. Қайд этилишича, бу маблағлар давлат ва ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақини тўлашга йўналтирилади.

Янгиликлар