Ўзбекистонда олий спорт маҳорати институти ташкил этилади

Ўзбекистонда олий спорт маҳорати институти фаолияти ташкил этиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди.

Хабарга кўра, Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича юқори малакали ҳамда замонавий билим ва технологияларни ўзлаштирган тренер, ҳакам, селекционер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мақсадида, шунингдек, Президентнинг 2021 йил 5 ноябрдаги «Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга мувофиқ:

  • профессионал таълим тизимини тамомлаган битирувчилар учун ўқиш давомийлиги уч йил ҳисобланадиган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институтиташкил қилингани;
  • Институтга олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлган ёшларни уларнинг спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

Янгиликлар