Ўзбекистон фуқароларининг Россияда «прописка»сиз қолиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон ва Россия фуқароларининг рўйхатга олинмаган ҳолда ушбу ҳудудларда қолиш муддатини ўзаро 15 кунгача узайтирди.

«Бир томоннинг бошқа давлат ҳудудида вақтинча яшовчи фуқаролари 15 кун ичида кирувчи давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш) мажбуриятидан озод қилинади.», дейилади хабарда.

Аввал Россияда ўзбеклар учун етти кун ичида, Россия Федерацияси фуқаролари учун эса Ўзбекистонда уч кун ичида рўйхатдан ўтиш зарур эди.

Янгиликлар