Ўзбекистонлик йигит Қозоғистондан 25 минг доллар олиб чиқмоқчи бўлди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти «Қоплонбек» божхона пости ходимлари мамкатдан 25 минг доллар олиб чиқишга уринган ўзбекистонлик йигит аниқланди.

Маълум қилинишича, қўл юкларини Rapiscan рентген-телевидение аппарати ёрдамида божхона кўригидан ўтказиш пайтида 19 ёшли йигитда ортиқча 25 минг доллар пул аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар процессуал қарор қабул қилиш учун Сариоғош туман судига юборилган», дейилади хабарда.

Давлат даромадлари қўмитаси Қозоғистон президентининг 2022 йил 14 мартдаги «Қозоғистоннинг молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан қуйидагилар мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши тақиқланганини эслатган.

  • 10 минг доллар эквивалентидан ортиқ миқдорда нақд хорижий валюта ва хорижий валютадаги пул воситалари.
  • 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик тозаланган олтин қуймалари ҳамда ALTYN BARYS олтин ва KÚMIS BARYS кумушидан қилинган инвестиция тангалари.

Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси чет элга чиқишни режалаштираётган фуқароларга мамлакатнинг амалдаги қонунчилигига риоя қилишни тавсия қилган.

Янгиликлар