Ўзбекистонда автомобилларга газ баллони ўрнатиш қанчага арзонлашгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг август ойида шахсий транспорт воситалари учун метан ўрнатиш хизматлари июль ойига нисбатан ўртача 1,6 фоизга арзонлашган.

Қайд этилишича, шахсий транспорт воситалари учун метан ўрнатиш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 0,8 фоизга арзонлашгани кузатилган.

«Шахсий транспорт воситалари учун метан ўрнатиш хизматлари нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўзгаришсиз қолган», дейилади хабарда.

Янгиликлар