Тошкентда «ГАИ» бошқарувидаги «Lacetti» дарахтга бориб урилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 9 январь куни Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл портул хизмати ходими бошқарувидаги «Lacetti» дарахтга урилди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, 9 январь куни соат 00:20 ларда Яшнобод тумани Паҳлавон Маҳмуд кўчасида 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ ходими О.И. «Lacetti» русумли махсус хизмат автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Таъкидланишича, йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 18 декабрь куни йўл патруль хизмати ходимининг машинаси ёниб кетгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар