Telegram асосчиси Павел Дуров Telegram фойдаланувчилари сонини қандай қилиб ўстирганини маълум қилди

Павел Дуров Тelegram қандай ривожлангани ва январь ойида дунёдаги энг кўп юклаб олинган мобил дастурга айлангани ҳақида ўз Telegram каналида айтиб ўтди.

Дуровнинг таъкидлашича, Тelegram 2021 йил январь ойида дунёдаги энг кўп юклаб олинган мобил дастурга айланган.

Шуниннгдек, Telegram сўнгги 7,5 йил ичида энг оммабоп дастурлар рейтингида барқарор равишда кўтарилиб борган. Дастур 2013 йилда ишга туширилган бўлса, шундан бери Telegram фойдаланувчилари сони ҳар йили 40 фоиздан ошган.

«Бизнинг сиримиз нимада? Бу — мувофиқлик.

Сўнгги 7,5 йил давомида биз фойдаланувчиларимизнинг шахсий маълумотларини доимий равишда ҳимоя қилиб, мунтазам дастурларимиз сифати ва хусусиятлари тўпламини яхшиладик», — дейди Telegram асосчиси.

Дуровнинг фикрига кўра, ўз қадриятларига содиқ қоладиган ва узоқ вақт давомида диққат-эътиборни сарфлайдиган инсон ўз соҳасида муваффақиятга эришади. Бу ҳар қандай инсон касбига тегишли — спорт, блоглар, санъат, кодлаш, бизнес ёки ўқиш.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дуров ўз каналида январь ойида Telegram фойдаланувчилари сони 500 млн.дан ошгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга доир:

Янгиликлар