Instagram фаолиятида носозликлар юзага келди

9 февраль куни Instagram ижтимоий тармоғи фаолиятида чекланишлар юзага келган. Бу ҳақда TACC ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: rossaprimavera.ru

Хабарга кўра, 9 февраль куни баъзи давлатларда Instagram ижтимоий тармоғи фаолиятида носозликлар юзага келган.

Таъкидланишича, ушбу вазият кўпроқ АҚШ ва Канадада кузатилган. Германия, Нидерландия, Буюк Британия ва бошқа Европа мамлакатларидан кам сонли шикоятлар бўлган.

Қайд этилишича, шикоятларнинг асосий 62 фоизи янгиликлар лентаси, 20 фоизи янги хабар жойлаштириш ва 17 фоизи ҳикояларни кўриш билан боғлиқ.

Янгиликлар