Ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётган «самосуд» видео-лавҳасига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган видео-лавҳага расмий изоҳ берилди. Бу ҳақда «Сирдарё хабарлари» маълум қилди.

Фото: sxabar.uz

Хабарга кўра, «Айни дамда Жиззах вилояти Пахтакор туманида номаълум шахслар томонидан «самосуд» қилинмоқда» номли хабар тарқалган. Хабар юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, воқеа Сирдарё вилояти Сардоба туманининг Жиззах вилояти билан чегарадош худудида содир бўлганлиги аниқланган.

Таъкидланишича, Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фуқаро В.Ж. яқин қариндошлари Д.И. ва унинг фарзандлари Д.Т., Д.С., Д.Э. билан томорқа ер майдонини талашган ва уларнинг ўртасида жанжал келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Сардоба туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар