Нидерландияда COVID-19га қарши эмланишдан сўнг неча нафар кекса киши вафот этгани маълум қилинди

Нидерландияда коронавирусга қарши эмланишдан сўнг 15 нафар кекса киши оламдан ўтган. Бу ҳақда Xabar.uz хабар берди.

Фото: yuz.uz

Хабарга кўра, вафот этганлардан ҳаммасининг вакцинациядан олдин соғлиғида жиддий муаммолари бўлган. Икки нафари 70 ёшдан ошган, қолганлари 85 ёш ва ундан катта бўлган. Ўлим ҳолати вакцинациядан сўнг 1-9 кун орасида қайд этилган.

«Уларнинг қарийб ярмида вакцинациядан кейинги дастлабки кунларда иситма, кўнгил айниш ва умумий лоҳаслик каби ножўя таъсирлар деб идентификация қилинган аломатлар пайдо бўлган. Ушбу шикоятлар ўз-ўзидан ўлимга сабаб бўлмаган. Бироқ шусиз ҳам соғлиғи заифлашиб кетган кексаларнинг аҳволини баттар ёмонлаштириб юборган бўлиши мумкин», — дейди Lareb.

Таъкидланишича, уларнинг 25 нафари Pfizer вакцинасига қарши кучли аллергик реакцияларни бошдан кечирган, улардан саккизтасида анафилактик шок қайд этилган. Баъзи ҳолларда аллергик реакция инъекциядан бир неча соат ўтгач ривожланган.

Қайд этилишича, Нидерландияда вакцинация 6 январдан бошланган. Биринчи партия декабрь ойининг охирида мамлакатга келтирилган Pfizer ва BioNTech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасини қариялар ва ногиронлар уйлари ишчилари, шунингдек, бевосита COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда иштирок этадиган шифохоналар ва тез ёрдам машиналари ходимлари қабул қилган.

Шунингдек, Нидерландияда жами 570 мингдан ортиқ одам эмланган.