AҚШда ҳакерлар бутун шаҳар сув тизимини заҳарламоқчи бўлишди

АҚШда номаълум шахслар Флорида штатининг Олдсмар шаҳри сув тозалаш иншоотининг компьютер тизимини бузиб кириб, сувда хавфли кимёвий моддаларни кўпайтирмоқчи бўлишган. Бу ҳақда Tampa Bay Times’га асосланган ҳолда Lenta.ru хабар берди.

Маълум бўлишича, TeamViewer дастури орқали номаълум шахслар шаҳар сув тозалаш иншооти ишчиларидан бирининг компьютерига кириб, сувдаги гидроксид миқдорини юзлаб марта оширишга ҳаракат қилишган.

Маълумотга кўра, гидроксид — сувнинг кислоталилигини тартибга солиш учун кичик ва катта дозада қўлланиб, сувни заҳарлаши ва шаҳарда яшовчи 15 мингдан ортиқ одамга зарар етказиши мумкин.

«Ишчилар ўз вақтида нима бўлаётганини пайқаб, гидроксид оқишининг олдини олишди. Маҳаллий полиция терговга ФҚБ жалб қилиши кераклигини айтиб, АҚШда ушбу ҳолатга ўхшаш яна бир воқеани таъкидлашди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 2007 йилда Массачусетс штатидаги шаҳарлардан бирининг сув тизимида ушбу модданинг концентрацияси кўплаб одамларнинг териси шикастланиши ва куйишига олиб келган.

Янгиликлар