Ўзбекистонда бугун кундуз куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фото: 123ru.net

Маълумотларга кўра, бугун кундузи республиканинг айрим ҳудудларида шамол 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳаво ҳарорати кун давомида 10-15 градус илиқликни ташкил этади.

Шунингдек, Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсиб, ҳаво ҳарорати 13-15 градус илиқ бўлади.

Қайд этилишича, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, қор кўчиши мумкин.

Баъзи жойларда туман тушиб, шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8 градус илиқ атрофида бўлади.