Ўзбекистонда 2020 йилда корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга қанча миқдорда кредитлар ажратилгани маълум қилинди

2020 йилда корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 12,9 трлн сўм кредитлар ажратилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзмиллийбанк» АЖ ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева маълум қилган.

Маълум бўлишича, айланма маблағларни тўлдириш ва инвестицион лойиҳаларга 12,9 трлн сўм йўналтирилган. Бунда йирик инвестицион лойиҳаларга ажратилган кредитлар миқдори 6,6 трлн сўмни ташкил этган.

«Четдан киритилаётган маблағлар манбаларини диверсификация қилиш ва халқаро капитал бозоридан узоқ муддатли ҳамда нисбатан арзон ресурсларни жалб қилиш мақсадида 2020 йилнинг октябрь ойида Лондон фонд биржасида 300 млн доллар миқдорида еврооблигациялар жойлаштирилган», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, иқтисодиётни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилда банк томонидан 540 та лойиҳага 16,5 трлн сўм кредитлар ажратилади.

Янгиликлар