Ўзбекистонда 9 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

9 март кундуз куни республикада илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Фото: Tez News

Хабарга кўра, Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 17-22 даража илиқгача исийди.

Маълум бўлишича, пойтахтда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 19-21 даража илиқгача исийди.

Қайд этилишича, республиканинг тоғли ҳудудларида булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-14 даража илиқни ташкил этади.

Янгиликлар