Тошкентдаги «Наврўз» тўйхонасининг бузилиши юзасидан расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда 8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси бузиш ишлари олиб борилгани тасвирланган видеолавҳалар тарқалган эди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди.

Хабар қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Миллий боғ ҳудудида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъат турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 миллион дона китоблар фондини ўз ичига олган кутубхона биносини қуриш ишлари бошланган.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов тўйхона тўлиқ реконструкция қилиниб, атрофи сайилгоҳга айлантирилишини қайд этган.

Янгиликлар