Самарқандда сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилишдаги талон-торожликлар аниқланди

Пайариқ туманида сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилишдаги талон-торожлик аниқланган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Маълум бўлишича, H.Q. МЧЖ раҳбари ва бошқалар Уймовут МФЙ ҳудудидаги тоза ичимлик сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилиш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 134,5 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар