Тошкент ва Фарғонада яроқсиз батарейкаларни йиғадиган контейнерлар ўрнатилди

Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида яроқсиз батарейкаларни йиғадиган 171 та контейнерлар ўрнатилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Хабарга кўра, Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» ДУКнинг 701 та чиқиндиларни йиғиш пунктларида махсус идишлар ўрнатиш вазифаси топширилган.

Қайд этилишича, ушбу контейнерлар шакли ва кўринишидан батарейкаларга ўхшайди.

«Бугунги кунда пойтахтда «Махсустранс» ДУК нинг 530 та ва хусусий санитар тозалов компанияларининг 171 та контейнерлари пайдо бўлди. Контейнерлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва улар барча чиқиндиларни йиғиш жойларини қамраб олади», — дейилади хабарда.

Янгиликлар