МДҲда тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестри пайдо бўлиши мумкин

МДҲда тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестри пайдо бўлиши мумкин.

Ҳамдўстлик давлатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестрини яратиш масаласи муҳокама қилинган. Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этган.

«МДҲга аъзо давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ блокланиши лозим бўлган интернет-ресурсларнинг ягона реестрини яратиш мақсадга мувофиқлиги муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланди», дейилади йиғилиш якунлари бўйича хабарда.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний тарқатилишига қарши курашиш бўйича ҳужжатлар имзоланган.