Tashkent Music Fest 2022 – куз мавсумининг ёрқин тадбири

Жорий йилнинг 9-11 сентябрь кунлари Tashkent Music Fest 2022 – уч кунлик қувонч ва ҳиссиётларга бой ҳодисаси бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган фестивалда пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари нафақат жонли мусиқа ва рақслардан баҳраманд бўлишлари, балки ўзларини ҳам чинакам мусиқачи сифатида синаб кўришлари, рақс тушиш маҳоратини намойиш этишлари, таклиф этилган таниқли меҳмонлар билан мулоқот қилишлари мумкин.

Фестивалга юртимизнинг машҳур ижрочи ва диджейлари билан бир қаторда, хорижлик юлдузлар ҳам таклиф қилинган:

  • 9 сентябрь куни Россиянинг машҳур Gayazovs Brothers гуруҳи ўзларининг кўплаб мухлисларга эга хит-қўшиқлари билан ёшларни қувонтиради;
  • 10 сентябрь – латофатли Minelli Европа ва МДҲ давлатлари хит-парадларини забт этган қўшиқларини жонли ижрода тақдим этади;
  • 11 сентябрь – бир неча йиллар давомида топ-чартларда юқори ўринларни эгаллаган HammAli & Navai дуэти фестиваль мухлислари учун саҳнага чиқади.

Бундан ташқари, пойтахтлик DJ King Macarella, DJ Pashkov, DJ Sam, DJ Frost, DJ Gera, DJ Safronov, рақс жамоаларининг чиқишлари ва флешмоблари аъло кайфиятингизга ҳисса қўшади.

Махсус таклиф қилинган меҳмон – ҚВЗ Олий лигасининг чемпиони, Азия MIX жамоасининг етакчиси Элдияр Кененсаров оқшомларни қувноқ кайфиятда ўтказишингизни таъминлайди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Ташриф буюринг, йилнинг кенг кўламли open-air тадбирининг гувоҳи бўлинг!

Манзил: Hyatt Regency меҳмонхонаси ва А.Навоий номли Миллий кутубхонаси олдидаги ҳудуд

Бошланиш вақти: 19:00

Тадбирга кириш эркин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар