Ўзбекистонда байрам кунлари неча кун дам олиниши белгиланди

Президент «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Kun.uz «ЎзА» ахборот агентлигига таяниб хабар қилди.

Хабарга кўра, Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

Қайд этилишича, ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган «Оилавий саёҳат таътили» тизими жорий қилинади.

Янгиликлар