Жанубий Корея компанияси Самарқандда йирик гольф комплекси қуриши маълум қилинди

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда учта лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда Дунё АА.га таяниб UzNews ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Дунё АА

Хабарга кўра, Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd раҳбари Самарқанд вилоятида умумий қиймати 800 миллион долларлик халқаро стандартларга мос келувчи гольф майдони қуриш лойиҳасига эътибор қаратган.

Таъкидланишича, 270 гектар ажратиладиган майдоннинг 194 га қисмига гольф майдони ва унга ташриф буюрувчилар учун турар жой, 6 гектарга халқаро мактаб, 7 гектарга савдо-кўнгилочар марказ ҳамда 55 гектарга кўп қаватли уй-жойлар қурилиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу лойиҳа концепцияси 2019 йилда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим қилинган.

Қайд этилишича, Чои Ëнг Сон лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттириш учун компания ижрочи директори Чои Мун Гью бошчилигидаги делегацияни 12-19 февраль кунлари Ўзбекистонга юборишини маълум қилган.

Шунингдек, Qo‘qon-city ва МДҲда ягона лойиҳа институти кабилар ҳам режалаштирилган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар