Миср компанияси Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

Мисрнинг Air Cairo авиакомпанияси Ўзбекистон билан мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Республика туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига асосланиб UzNews хабар берди.

Фото: uzbektourism.uz

Маълум қилинишича, Қўмита раиси ўринбосари Улуғбек Азамов Air Cairo авиакомпанияси раҳбари Ҳусайн Шариф, Мисрнинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Ҳолид Муҳаммад Фикрий ва Мисрнинг Lucky tours сайёҳлик агентлиги бош менежери ўринбосари Ёсрий Ҳусайн Алилар билан учрашган.

Учрашув давомида Мисрнинг Қоҳира ва Шарм аш-Шайх шаҳарларидан Тошкент ва Самарқандга доимий авиақатновлар сонини ошириш, янги рейсларни йўлга қўйиш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, 2021 йил баҳорда Ўзбекистондаги сайёҳлик объектлари салоҳияти билан яқиндан танишиш мақсадида Мисрнинг етакчи ОАВ вакиллари ва блогерлари Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Мисрнинг Fly Egypt авиакомпанияси ҳам Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширишга рухсат олгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар