2021 йил Оролбўйида қандай экинлар экилиши маълум қилинди

2021 йил Оролбўйида қандай экинлар экилиши маълум қилинди. Бу ҳақда ekologuz хабар берди.

Фото: ekologuz

2020 йилнинг баҳор фаслида Орол денгизининг қуриган тубидаги 706,4 минг гектар майдонда саксовул, канди, черкез ва бошқа турдаги тузга чидамли ўсимликлар экилган эди. Бугунги кунга келиб улар бўй чўзмоқда.

Таъкидланишича, Орол денгизи ва Орол бўйи ҳудудларида 550 000 кг саксовул, 20 000 кг қандим, 860 000 кг қорабароқ ва 80 000 кг бошқа яйлов, чўл ўсимликлари тухумидан жами 375 000 гектар ерга экилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Қарши шаҳар ҳокимияти саноат зонаси қуриш учун минглаб дарахтларни кесиб ташлагани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар