Фуқаролар йиғини раисини сайлаш муддати узайтирилиши мумкин

Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқоли) сайлаш муддати беш йилга узайтириш таклиф қилинди. Бу хақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари муҳокамаси порталида маълум қилинган.

Хабарга кўра, фуқаролар йиғини раисини сайлаш жараёнини янада демократлаштириш, аҳоли вакилларининг иштироки доирасини кенгайтириш мақсадида маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаро билан бирга вақтинча яшаш жойигаи фуқаролар ҳам фуқаролар йиғини раисини (оқсоқоли) сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Амалдаги тартибга биноан, ушбу муддат 3 йил.

Маълумот учун, муҳокама тугаш санаси 24 февраль.