Ўзбекистонда бугун кундуз куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум бўлди

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Маълумотга кўра, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати эса кун давомида 12-17 даража илиқликни ташкил этади.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 5-10 м/с тезликда эсиб, ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиб, шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво эса 3-8 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар