Сирдарёда 2 ёшли қизини 15 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 2 ёшли қизини 15 минг долларга сотмоқчи бўлган 26 ёшли аёл ушланди.

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Жараёнда 1996 йилда вилоятнинг Ховос туманида туғилиб, Гулистон шаҳрида яшаб келаётган фуқаро О.У ўзининг 2021 йил 03 июнь куни туғилган фарзанди О.Ш.ни «харидор» фуқаро М.Г га 15.000 долларга сотган вақтида ушланган ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан О.Уга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Янгиликлар