Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётган 280 тонна АИ-95 бензини тўхтатиб қолинди

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги департаменти ходимлари АИ-95 русумли бензинни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринишнинг олдини олди.

Умумий қиймати қарийб 90 миллион тенгега тенг умумий ҳажми 280 тонна бўлган бензин солинган 5 та вагон цистерна қўлга олинган. Улар ёқилғига қарши қўшимча сифатида белгилан. Бироқ, эксперт хулосасига кўра, цистернадан олинган намуналар К-4 экологик синфидаги бензин бўлган.

Аниқлик киритилишича, шартномага муофиқ Қозоғистондан Ўзбекистон компаниясига жами 45 миллион долларлик 50 минг тонна бензин экспорт қилиш режалаштирилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.